2017 йил 15 майда Тошкент шаҳри чорраҳаларида кузатув камералар ишлай бошлаганига 60 кун бўлади. Шунинг учун қоидабузарликни содир этган, аммо жаримани тўламаган ҳайдовчиларнинг автомобиллари жарима майдонига жойлаштирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
15 мартдан ишлай бошлаган кузатув камералари қайд этган қоидабузарликлар учун жарималарни қоидабузарлик ҳақидаги қарорни олгандан сўнг 60 кун ичида тўлаш керак. Жарима белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда автотранспорт воситаси тегишли тартибда жарима майдонига жойлаштирилади. Ҳайдовчи ўз машинасини жарима майдонидан чиқариш учун жаримани ва машинанинг жарима майдонида турганлиги учун жой ҳақини тўлаши керак бўлади.
Изоҳ (0)