Беларусь президенти Александр Лукашенко таклифига биноан мамлакат мактабларида дарслар эрталабки соат 9:00 дан олдин бошланмайдиган қилиб белгиланиши мумкин. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Биз мактаб ишининг графигини ўзгартиришимиз керак», — деди Лукашенко.
Унинг қўшимча қилиб айтишича, айрим ота-оналар дарс соатларини кўчиришга қарши чиқмоқда.
«Аммо биринчи галда болаларнинг соғлиғи ҳамда уларнинг ўзлаштириш даражаси ҳақида ўйлаш керак», — хулоса қилди мамлакат президенти.
Изоҳ (0)