Оқ Уй расмийлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Овал кабинетда ўтказган ёпиқ учрашувида олинган фотосуратларни Россия томони чоп этганига эътироз билдирди. Бу ҳақда, CNN’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Улар бизни алдади», — деди телеканалга Оқ Уй матбуот котиби. У бундай вазиятларни «руслар билан келиб чиқадиган катта муаммо» деб атади.
«Улар алдайди», — қўшимча қилди Оқ Уй вакили.
Трампнинг Лавров билан учрашуви 10 май куни Оқ Уйда бўлиб ўтди. Учрашув 40 дақиқа давом этди.
Тадбирда Россия ва АҚШ вакиллари бўлмиш сураткашлар бор эди. Аммо Оқ Уй учрашув фотосуратларини эълон қилмади. Суратлар Россиянинг «ТАСС» агентлигида, шунингдек, Россия ТИВнинг Twitter’даги саҳифасида пайдо бўлди.
Изоҳ (0)