Россиянинг Челябинск шаҳрида Ғалаба куни шарафига уюштирилган байрам салютларидан бири одамлар тўдасига қараб учди, деб ёзади «MK.ru».
Гувоҳлар снаряд пастга қулаб, ерда ўт олганлигини тасвирга олган. Ҳодиса оқибатида икки киши куйиш жароҳатини олган. Бир эркакнинг оёғи, унинг ҳамроҳи бўлган аёлнинг қорни жароҳатланган.
Шунингдек, шу атрофда тўхтатиб қолдирилган машиналарга салют парчалари теккан. Тахминлардан бирига кўра, мушак кишилар тўдасидан учирилган.
Изоҳ (0)