Ғарб томонидан 2014 йили жорий этилган иқтисодий санкциялардан Россия нефть саноати жуда кам зарар кўрмоқда, асосий зарба эса АҚШ ва Европа компанияларига келмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда, деб хабар қилади «Коммерсант.ru».
Таъкидланишича, чекловларнинг бир текис қўлланилмаслиги санкциялар қай даражада самарадор деган саволни туғдиради.
«Санкциялар бир текис бўлмаса, кутилмаган оқибатларга дуч келиш мумкин», — деб изоҳ берди бунга АҚШ давлат эксимбанкининг собиқ вице-президенти Билл Арнольд.
Унинг тан олишича, Россия саноатининг ўсишини тўхтатишга бўлган уриниш амалга ошмади.
Изоҳ (0)