Exit Poll натижаларига кўра, Жанубий Кореяда ўтаётган президент сайловида асосий мухолиф томон ҳисобланмиш «Тобуро» демократик партиясидан номзод Мун Жэ Ин етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, овоз берганларнинг 41,4 фоизи айнан шу номзодни танлаган.
Унинг рақиби, «Корейс озодлиги» консерватив партияси етакчиси Хон Жун-Пхё 23,3 фоиз овоз олди.
Ниҳоят, учинчи ўринда «Халқ партияси» номзоди Ан Чхоль Су 21,8 фоизлик кўрсаткич билан турибди.
Изоҳ (0)