Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент ирригация ва мелиорация институти Шириншоҳ Шотемур номли Тожикистон аграр университети ва Тожикистон гидротехника ва мелиорация илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатларни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Келишувлар институтда Марказий Осий ва Афғонистоннинг соҳага оид олий ўқув юртлари илмий-педагогик таркиби иштирокида ўтказилган алмашинув тури доирасида имзоланди. Минтақа академик ҳамжамиятларининг илк алмашинувида 6 давлатдан 40 нафардан ортиқ вакил иштирок этди.

Тадбир АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштириладиган Марказий Осиё ҳудудий экологик марказининг «Марказий Осиёда сув, таълим ва ҳамкорлик» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги гидротехник қурилмага борди. Сувни иқтисод қилувчи суғориш тизимига эга фермер хўжаликларини кўздан кечирди.

Фото: Тошкент ирригация ва мелиорация институти

Фото: Тошкент ирригация ва мелиорация институти

Тур якунида сўв хўжалиги мутахассисларини тайёрловчи таълим муассасалари ўртасида ҳудудий ҳамкорлик ўрнатиш имкониятлари муҳокама қилинди ва тақдимотлар ўтказилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?