Афғонистон шимолида охирги сутка мобайнида «Толибон»нинг 40 жангариси ўлдирилди, 20 нафари яраланди. Тўқнашувлар Қундуз вилоятида 7 май куни рўй берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Маҳаллий полиция раҳбари Абдулҳамид Ҳамидийнинг билдиришича, ҳукумат кучларидан тўрт киши ҳалок бўлган, 17 нафари жароҳат олган.
Таъкидланишича, охирги ойларда шарқий ва жанубий Лоғар, Нангархар, Ҳилманд, шимолий Қундуз, Жузжон ва Парвон вилоятларида экстремистларнинг позициялари мустаҳкамланмоқда.
Изоҳ (0)