Қрим татарларининг Хидирлез миллий байрами муносабати билан 100 килограмм вазнли, 2,5 метрли ва кенглиги 1,5 метрга тенг чебурек пиширилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Дунёдаги энг катта чебурек деб таъкидланаётган ушбу таомни пишириш учун қарийб 14 килограмм гўшт, 75 килограмм ун ва бир тоннадан кўпроқ ўсимлик ёғи сарфланди.
Чебурекни тайёрлаш жараёнида иштирок этганларнинг қайд этишича, пишириш учун бор-йўғи икки дақиқа керак бўлган. Бироқ ёғ 1,5 кунда қайнаб чиққан. Чебурекни тайёрлашда 18 нафар киши иштирок этган.
Ошпаз Эмиль Алиевнинг таъкидлашича, мазкур чебурек рекорд натижани қайд этган. Аввалги чебурекнинг узунлиги 2,02 метрга тенг эди.
Чебурекни тайёрлаш учун 3100 доллар сарфланди.
Хидирлез муносабати билан ташкил этилган миллий сайллар иштирокчилари чебурекдан тановул қилиш имконига эга бўлди.
Изоҳ (0)