АҚШ Қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги ИШИД жангарилари Ироқнинг шимолидаги ҳарбий базага ҳужум уюштиргани ҳақидаги ахборотни тасдиқлади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Қайд этилишича, ҳарбий базада америкалик ҳарбий инструкторлар бўлган.
«Биз Киркук шаҳри яқинидаги базага ‘Пешмерга’ (курд отрядлари) ва АҚШ бошчилигадиги коалиция томонидан амалга ошмай қолган ҳужум уюштирилганини тасдиқлай оламиз. Иттифоқ кучларидан ҳеч бир ҳарбий хизматчи жароҳат олмади.
Коалиция ҳамон бутун эътиборини минтақадаги ва жаҳондаги тинчлик ва хавфсизликка катта таҳдид солиб келаётган ИШИДни йўқотишга қаратмоқда», — дейилади Марказий қўмондонлик ахборотида.
Аввалроқ ҳарбий базага киришда икки террорчи портловчи мосламаларни ишга туширган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)