Бу мавсумда ўта табиийлик урфда – кийимларда ҳам, аксессуарлар ва макияжда ҳам. Сиз учун танланган макияжларнинг энг актуал трендлари ҳатто жуда иссиқ об-ҳавода ҳам табиий ва тоза кўринишга ёрдам беради.
Енгил қизариш
Бу баҳорда терини ортиқча бўяб юбормаслик урф бўлган, шунинг учун қизил ёғупа тўғридан-тўғри тоза юз устига сурилади. Шунингдек улар билан юзнинг алоҳида жойлари ҳам тўғриланади: ёноқлар таги бўрттирилади, юз олмаларига енгил соялар қилинади, қовоқ бурмалари бўйлаб чизилади, кейин эса лаблар устига сал юргизилади ва макияж тайёр.Порловчи тери
Тонал крем сурганингиздан кейин ёноқлар, бурун қирраси ва қош ёйи устиларини суюқ хайлайтер томчиси билан алоҳида ажратиб бўянг. Энди диққат билан қаранг, сизга бронзернинг ҳам ва тушнинг ҳам кераги йўқ.Текстураланган сочлар
Бундай соч турмаги учун сизга шампун ва текстураловчи пуркагичдан бошқа ҳеч нарса талаб қилинмайди. Сочларингизни сочиқ ёрдамида қуритинг, кейин уларни тутам-тутам қилиб бир неча жойларига пуркагичдан бироз сепинг.Табиий қошлар
Қошларни бўяшга энди 5 дақиқа вақтингиз кетади. Тень ва қалам ёрдамида қийналиб бўяб ўтиришнинг ўрнига улар устидан тушь ёки помада юргизиб чиқинг ва табиий макияж тайёр бўлади.Манба: «Ok-magazine.ru»
Изоҳ (0)