Терини ҳимоя қилиш уни намлантириш ва озиқлантириш билан бир қаторда муҳим аҳамиятга эгадир. Айниқса юз, бўйин ва қўллар териси ҳимояга муҳтож. Лекин кўпчилик аёллар озиқлантирувчи кремларнинг ўзи етарли, ҳимояловчи кремлардан фойдаланиш шарт эмас деб ҳисоблайди.
Қаришнинг олдини олишда ҳимояловчи кремлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Терини фақат қуёшдан ҳимоя қилиш керак деб ўйлаш нотўғри: ҳар қандай об-ҳавода ҳам ташқарига чиқишдан олдин ҳимояловчи кремдан фойдаланиш лозим.
Кўпинча ҳимояловчи кремлар таркиби оқартириш хусусиятига эга бўлган гидрохинон эфирлари, алоэ экстракти ва бошқа қўшимчалардан ташкил топган бўлади.
Ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда терининг турини ҳисобга олиш керак ва бўяйдиган упалар эмульсия каби терини қуритиши мумкинлигини унутмаслик лозим.
Шунинг учун, айниқса тери қуруқ бўлса, упа суришдан олдин ҳимояловчи кремдан фойдаланиш зарур: у ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш билан бирга бошқа косметика воситаларидан ҳам ҳимоя қилади.
Қандай ҳимояловчи кремлардан фойдаланиш мумкин?
Кремни уй шароитида кўп вақт ва маблағ сарфламасдан ҳам тайёрлаш мумкин. Уч хил ёғлар – манго ва карите (7,5 миллилитрдан), жожоба ёғи ва бинафша экстракти (2,5 миллилитрдан) дан тайёрланган крем ҳамма турдаги терилар учун мос келади.
Ҳимояловчи кремлардан албатта фойдаланиш керак: улар терини зарарли таъсирлардан ҳимоялаш билан унга эркин «нафас олиш» имконини беради, ундаги намликни сақлайди ва барвақт қаришнинг олдини олади.
Изоҳ (0)