Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузурида яратилган махсус ишчи гуруҳ жойларда ҳукумат қўйган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиб боради. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Бу ҳақдаги ахборотни Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов пойтахт маъмуриятида 5 май куни ўтказилган селектор йиғилиши чоғида берди.
Унинг маълум қилишича, инспекция ва текширувлар чоғида ишчи гуруҳ ОАВ ва ТВ вакилларини ҳам жалб қилади.
Гуруҳ жойларда бўлиб, қўйилган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати билан танишади, шунингдек, агар зарурат бўлса, улар муддатида бажарилмаслигининг сабабларини аниқлайди.
Изоҳ (0)