Самарқандда «Инсон — қимматли, хотира — муқаддас» номли тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда UzNews.
Тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари, адабиёт ва санъат арбоблари, ижодкор ёшлар билан бир қаторда япониялик сайёҳлар ҳам иштирок этди.
Учрашув иштирокчилари Амир Темур номидаги шаҳар Маданият ва дам олиш марказининг «Эсперанто» халқаро дўстлик тўгараги фаоллари томонидан тайёрланган «Хиросима-Нагасаки: хотира ва умид садоси» ҳужжатли фильми лавҳаларини томоша қилди.
Тадбирда япониялик сайёҳлар Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд аҳолисига «Дунёда Тинчлик Бўлсин!» ёзуви битилган Тинчлик устунини совға қилди. Ёзув ўзбек, япон ва бошқа тилларда битилган.