Анну исмли етта яшар бирмингемлик (Буюк Британия) қиз мактабга биринчи марта янги протез оёқ билан келди. Унинг дугоналари бунга қандай муносабатда бўлгани акс этган видеога The Telegraph эътибор қаратди, деб хабар беради TJournal.
«Бу сенинг пушти оёғингми?», — дея ҳайратини ифодалади қизалоқлардан бири. Бошқа қизча «Вау!» деб қичқириб юбориб, дугонасини қучоқлади.
Анунинг оёғи у туғилганидан сўнг тиббий сабабларга кўра ампутация қилинган эди. Шундан сўнг у узоқ вақт ноқулай намунавий протезлардан фойдаланган. Ҳозир қизчага динамик машқларга мослаштирилган махсус версия ясаб берилди.
Изоҳ (0)