Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финалига яна уч нафар ўзбекистонлик спортчи йўл олди ва Германия мезбонлигидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Элнур Абдураимов ҳиндистонлик Фарранд Папендангдан устунлик қилди ва -60 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар тўртлигидан жой олди.
-64 килограмм чемпионлиги учун кураш олиб бораётган Иқбол Холдоров эса Хитой Тайпейидан бўлган рақиби Хунг Минг Панни нокаутга учратди ва ярим финал чиптасига эга чиқди. Унга қадар Мурод Аҳмадалиев ҳам ярим финал йўлида рақибини нокаутга учратишга муваффақ бўлганди.
-75 килограмм вазн тоифасида чемпионлик учун интилаётган Исроил Мадримов биринчи раундда устунликни бериб қўйгандек таассурот қолдирганди. Шунга қарамай у якунда филиппинлик Эумир Марсиални таслим этишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)