Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2017 йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Хишом бин Мишъал бин Сувайлим ал-Сувайлим билан учрашди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томон муносабатларининг, жумладан БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доираларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Турли жабҳалардаги Ўзбекистон—Саудия Арабистони алоқаларидаги ижобий ўсиш суръатлари мамнуният билан қайд этилди ҳамда савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятдаги айрим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Олдинроқ 2011—2017 йилларда Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси сифатида фаолият олиб борган Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шаянинг дипломатик миссияси якунланганди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар