Филиппин президенти Родриго Дутерте АҚШ президенти Дональд Трампнинг Оқ уйга қилган таклифини ҳозирча рад этди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Дутерте бандлиги боис ушбу таклифга жавоб бермаганини маълум қилди.
«Йўқ, чунки мен бандман. Мен ҳеч қандай ваъда бера олмайман», — деди Филиппин етакчиси.
У, шунингдек, Россия ва Исроилга ташриф буюриши лозимлигини қайд этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)