Кеча, 30 апрель куни хонанда Лоланинг 19 ёшли синглиси Асал Йўлдошева турмушга чиқди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Аввалроқ Лоланинг синглиси унаштирилгани ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, келин-куёв Азиз ва Асалнинг тўйи Тошкентдаги «Эзидиёр» ресторанида бўлиб ўтди.
«Асал никоҳ кечасида онасига атаб қўшиқ куйлади. Лоланинг бундан бир неча йиллар аввал куйланган ‘Онажоним’ қўшиғи Асалнинг тилидан жаранг сочди. Мазкур қўшиқ Асалнинг онаси Гулнора Йўлдошева учун кутилмаган совға бўлди», – дейилади хабарда.
Асал отаси Равшанбек Йўлдошев билан Лола ва Dj Piligrim ижросидаги Имагине қўшиғи садолари остида рақсга ҳам тушди. Худди шу қўшиқ жаранги остида келин-куёвнинг илк рақси ҳам амалга оширилди.
Маълумот учун, Лоланинг синглиси Асал Москва давлат халқаро алоқалар инстутида таҳсил олади. Асал опасининг Love me ва Super love клипларида суратга тушган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)