Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президентининг рафиқаси Мелания Трамп ва кенжа ўғли Бэррон чиндан ҳам ёзда Вашингтонга кўчиб ўтади. Бу ҳақда Дональд Трамп Washington Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС». 

Фото: EPA

Фото: EPA

«Кичик ўғлим эндигина 11 ёшга тўлди. Уни мактабидан бошқа, янгисига кўчиришади. Бэрронга Нью-Йоркдаги футбол жамоасида ўйнаш ёқади, барча дўстлари ўша ерда. Мен ва Мелания уни мавсум ўртасида олиб кетишни истамадик», — дея таъкидлади Трамп.

Трамп инаугурациядан кейинги 100 кун турмуш ўртоғи ва ўғли учун оғир синов бўлганини тан олди. Шунингдек, АҚШ матбуоти рафиқасини «даҳшатли даражада ҳақоратлагани ва бу адолатсиз бўлгани»дан шикоят қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди