Тошкент шаҳрида жойлашган «Ўзбекистон» спорт мажмуасида кеча — 30 апрель куни бокс бўйича Осиё чемпионати беллашувлари старт олди.
Куннинг биринчи ярми очилиш маросимига бағишланган бўлса, иккинчи ярмидан бошлаб жангларга изн берилди ва биринчи кунда 14 та жанг бўлиб ўтди, деб хабар берди «Sports.uz». Шу куни Ўзбекистон терма жамоасидан фақатгина Жасурбек Латипов рингга кўтарилди.
«Оламспорт» маълумотига кўра, -52 килограмм вазн тоифасида жанг қилувчи Латипов биринчи босқичда покистонлик Саид Асифга қарши рингга чиқиб, зафар қучишга муваффақ бўлди. У рақибини жанг давомида бир марта нокдаун ҳолатига ҳам туширишга муваффақ бўлди.
Латиповга иккинчи босқичда қирғизистонлик Азат Усеналиев рақиблик қилади.
Изоҳ (0)