Германия рейхсканцлери Ангела Меркель Ямандаги вазиятни дипломатик йўл билан изга солиш жараёнида иштирок этишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Германия ўз сиёсий имкониятлари доирасида БМТ томонидан олиб борилаётган Яманда тинчлик ўрнатиш жараёнини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди», — маълум қилди Меркель хоним БААга уюштирган сафари чоғида.
У ташаббусни аллақачон Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаганини билдирди.
«Ушбу масаладаги кейинги қадам тегишли саъй-ҳаракатларни БМТ бош котиби билан мувофиқлаштириш бўлади», — қўшимча қилди Германия етакчиси.
Изоҳ (0)