Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Маҳаллий мансабдорларнинг 2007 йилдаги қарори билан Япониянинг Вакаяма префектураси Кинокава шаҳридаги Киси темир йўл бекати кузатувчисига айланган Тама лақабли мушук омма орасида машҳурликка эришган. Ўз вазифасига киришишидан олдин ҳайвон уйсиз бўлган ва ўзининг бўлажак иш жойида айланиб юрган. Унга бекат ходимлари овқат берган, деб ёзмоқда National Geographic.

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Шу вақтда Wakayama Electric Railway компанияси молиявий инқирозни бошдан кечираётган ва банкротлик ёқасида турган эди. Хусусан, Киси бекати ходимлари сонининг қисқариши хавфи бор эди. Компания президенти Мицунобу Косиманинг маълум қилишича, Таманинг кузатувчи этиб тайинланиши дастлаб уйсиз ҳайвонни кўчага ҳайдамаслик мақсадида қилинган эди.

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Тама хизмат кийимида ва фуражкада бекатнинг кириш жойидаги махсус будкада ўтирган. Думли кузатувчи ҳақидаги хабар тез тарқалган ва Киси бекатига маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқиб кела бошлаган. Натижада бутун компаниянинг молиявий ҳолати яхшилана бошлаган. Тама ишлаган йиллар давомида маҳаллий иқтисодиётга 1,1 миллиард иена (қарийб 9 миллион доллар) даромад келтирган. Ўз карьерасини оддий кузатувчи сифатида бошлаган мушук «ультракузатувчи» лавозимига етган. Кейин эса компаниянинг вице-президенти даражасига кўтарилган.

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Тама 16 ёшида 2015 йил 22 июнда вафот этган. Фахрий кузатувчининг дафн маросими учун Киси бекатига тахминан 3 минг киши келган. Одамлар миннатдорлик ва ҳурмат ифодаси сифатида гуллар ва мушукнинг севимли овқати бўлган консерваланган тунец балиғи олиб келган.

«Тама-сан йўқ жойдан қутқарувчи қаҳрамон каби пайдо бўлди. Мен у билан бирга ишлашни фахр деб ҳисоблаганман», — деган Мицунобу Косима дафн маросимида сўзлаган сўзида.

Таманинг танаси бекат ёнида жойлашган махсус жойга қўйилган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова