Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австралиянинг Virgin Australia авиакомпанияси яқинда турмуш қурган Брендан ва Жулия Уиддоусондан аёлнинг авиачиптадаги қизлик фамилиясини ўзгартириш учун 8,6 минг доллар сўради. Бу ҳақда «News.com.au» хабар берди.

Фото: «News.com.au»

Фото: «News.com.au»

Брендан Уиддоуссон ва Жулия Уоллис Хорватия, Черногория ва Албания бўйлаб тўй саёҳатига чиқиш учун 2016 йилда авиачипта сотиб олган. Улар 2017 йил 14 майда учиб кетиши керак эди. Иккаласи февраль ойида турмуш қурган. Шундан сўнг Брендан авиакомпаниянинг мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимидан хотинининг чиптадаги фамилиясини алмаштириб беришни сўраган.

Бироқ компания вакили бунинг иложи йўқлигини, улар ўз буюртмасини бекор қилиб, қайтадан чипта сотиб олиши кераклигини айтган. Бундан ташқари, саёҳатчилар бекор қилинган чипта учун ҳам тўлов амалга ошириши кераклиги айтилган.

Virgin Australia ходимлари билан музокаралардан сўнг жуфтликка БААнинг Etihad Airways авиакомпаниясидан жой тақдим этилди. Бироқ улар қўшимча йиғимлар учун яна қарийб минг доллар тўлашга мажбур бўлди.

Virgin Australia’нинг тушунтиришича, Халқаро ҳаво транспорти уюшмасининг талабларига кўра йўловчининг банд қилинган чиптадаги фамилиясида энг кўпи билан учта ҳарфни ўзгартириш мумкин. Қолган ҳолатларда банд қилинган чипта бекор қилинади ва қайтдан сотиб олинади. Бу хавфсизлик талаблари нуқтаи назаридан амалга оширилади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар