Сурия қўшинлари ҳамда кўнгиллилар отрядлари 29 апрель куни Дамашқдан 420 километр наридаги Дайр аз-Завр шаҳрига ИШИД жангарилари уюштирган ҳужумни қайтарди. Бу ҳақда, SANA агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шаҳар ҳимоячилари душманни ал-Макобир ва ал-Маъмил туманларида тўхтатиб, тўдалар аҳоли яшаш пунктини ҳарбий аэродром билан боғлайдиган йўлни тўсиб қўйишининг олдини олган.
Тўқнашувлар чоғида 17 нафар террорчи ўлдирилган. Улардан икки нафари дала командирларидир.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)