Москва бўйича ИИВ терговчиси аҳоли яшайдиган уй яқинидаги чиқинди контейнерига инсон қолдиқларини ташлаб юборди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«2017 йил 24 апрелда Тар кўчаси бўйлаб жойлашган уйлардан бирининг яқинида чиқинди контейнеридан инсон танаси қолдиқлари топилди», — маълум қилинади шаҳар Тергов қўмитаси сайтида.
Айтилишича, терговчи ўз қўлидаги жиноят иши доирасидаги суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилганидан сўнг биологик объектлардан қутулган.
Изоҳ (0)