Курдларнинг ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари (YPG)даги манбаси АҚШ ҳарбийлари Туркия–Сурия чегарасига зирҳли техникани кўчиришни бошлагани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жанговар машиналар Қобаний — Ал-Қамишли чизиғига тортилмоқда. YPG вакилининг айтишича, Вашингтон шу тариқа Туркия ва Курдистон армияси ўртасидаги янги можаролар олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Мавзуга доир: Курдистон ишчи партияси Туркия шарқида 12 аскарнинг ўлими учун жавобгарликни зиммасига олди
Туркия қуролли кучлари томонидан бизга қаратилиши мумкин бўлган такрорий зарбалар ҳақида огоҳлантириш учун қандай йўл тутиш керак эканлигини АҚШ билан муҳокама қилдик. Туркия бизнинг позицияларга яна зарба берса, Раққани озод қилиш операциясини якунлаб, барча кучларни чегарага ташлаш ҳақида АҚШни хабардор қилдик. АҚШ, ўз навбатида, такрорий зарбалар бўлмаслигига барча имкониятларини ишга солишга ваъда берди.Қайд этиш жоиз, курд отрядлари ва Туркия ҳарбийлари ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!YPG вакили
Изоҳ (0)