АҚШ президенти Дональд Трамп Корея Республикасига унинг ҳудудига Американинг THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини ўрнатгани учун 1 миллиард доллар тўлов учун ҳисоб юбормоқчи. Бу ҳақда Трамп Reuters’га берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг қуролли кучлар масаласи бўйича қўмитасида қуролли кучлар Тинч океани қўмондонлиги раҳбари Харри Харрис THAAD’ни Корея Республикасига жойлаштириш масаласини кўтарди. Унинг сўзларига кўра, мажмуа яқин кунларда жанговар навбатчиликка киришади. Аммо бу шунчаки ибора сифатида айтилгани ёки THAAD’нинг Жанубий Кореядаги фаолияти бошланишининг аниқ муддатини билдириши ноаниқ қолди.
Изоҳ (0)