Оқ уй «Россиянинг БМТдаги янада кучлироқ изоляцияси»ни Дональд Трамп ўз фаолиятининг илк 100 кунида эришган ютуқлардан бири деб атади. Бу ҳақда Америка президенти маъмурияти матбуот хизмати баёнот берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Илк 100 кун давомида президент Трамп Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан муваффақиятли дипломатия йўли орқали Сурия ва Россияни БМТда янада яккалаб қўйди», — дейилади Оқ уй хабарида.
Бундан ташқари, Трампнинг хизматлари сифатида «Шимолий Кореянинг изоляцияси устидаги ишлар», шунингдек, Сурия ва Эронга қарши янги санкцияларнинг киритилиши тилга олинади.
Изоҳ (0)