Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов шаҳар Халқ қабулхонасида мурожаат билан ташриф буюрган аҳоли вакилларини қабул қилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Учрашувда вилоятдаги ташкилот ва муассасалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳам иштирок этди. Мулоқотларда кундалик ҳаётий муаммолар, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар эътибор марказида бўлди.

Жумладан, Андижонга Тошкент шаҳридан кўчиб келган ҳудуддаги 24-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Пўлатой Хонкелдиева рўйхатга қўйиш билан боғлиқ масала билан мурожаат қилди:

«Ўз номимга уй-жой харид қила олмаганим учун рўйхатга қўйишда қийинчиликка дуч келдим, — деди ўқитувчи. — Вилоят ҳокими ипотека кредити асосида квартира харид қилишим ва рўйхатга қўйиш билан боғлиқ муаммоларни белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича масъул раҳбарларга топшириқ берди. Мурожаатим эътиборсиз қолмаганлигидан миннатдорман».

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар