Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез катта эҳтимол билан май ойидаёқ ватанига қайтиб кетади. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Испаниялик мутахассис 2015 йилнинг мартида Ўзбекистон футзал термасини қабул қилиб олганди. Унинг бошқарувида жамоа 2016 йил Тошкент мезбонлик қилган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб бориб, тарихда илк бор Жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритганди.
Мендез айни вақтда Ўзбекистон U20 термасининг устози ҳисобланади. Мураббий жамоасини май ойида Таиландда ўтадиган қитъа чемпионатига тайёрлантирмоқда. Унинг Ўзбекистондаги сўнгги иши ҳам айнан мана шу мусобақа бўлиши мумкин.
Мавзуга оид: Россияда истиқомат қиладиган ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Аминовнинг Ўзбекистон футзали борасидаги фикрларини шу ҳавола ёрдамида ўқиш мумкин.
Изоҳ (0)