Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда жорий йилда «Ўлмас полк» акцияси ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда, акциянинг расмий сайтидаги ахборотга асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.

Фото: «Новости Узбекистана»

Фото: «Новости Узбекистана»

«Қадрдон ўзбекистонликлар! ‘Ўлмас полк’ юриши жаҳонда юзага келган мураккаб сиёсий вазият туфайли жорий йилда амалга оширилмайди. Биз бу расмийларимизнинг тўғри қарори деб ҳисоблаймиз, негаки бизга иккинчи Питер керак эмас», — дейилади эълонда.

Ўзбекистондаги «Ўлмас полк» акцияси ташкилотчилари тадбирни ёдгорликни зиёрат қилиш шаклида ўтказадиган бўлди. Акция координатори Амир Моллахнинг сўзларига қараганда, ташкилотчилар ушбу қарорни тўғри деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан иштирокчилар «Биродарлик қабри» боғидаги маъсум она ёдгорлиги пойига гул қўйиш билан чекланади. Кейинроқ Тошкентдаги мажлис залларидан бирида улар фахрийларни табриклаб, байрамона концертга ташриф буюради.

«Ўлмас полк» акцияси 2012 йили халқ ташаббуси сифатида Томскда бошланган эди. Кейинчалик у бутун Россияда ҳамда қатор бошқа давлатларда ўтказила бошланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди