Мюнхеннинг «Бавария» клуби Германия кубогининг ярим финалида Дортмунд «Боруссия»сидан енгилди — 2:3.
Учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлган меҳмонлар, якунда иродали ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Бунга қадар эса «Бавария» 2 та гол уриб, вазиятни ўнглашга муваффақ бўлганди.
«Боруссия Дортмунд» Германия Бундеслигасида учинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, «Бавария» чемпионат стартида йиғиб олган очколари сабаб пешқадам бўлиб турибди.
Сўнгги бир ой «Бавария» учун қийин келди дейиш мумкин. Клуб Чемпионлар лигасининг ярим финалига Хосеп Гвардиола билан кетма-кет уч бор етиб келганди. Карло Анчелотти бошқарувида эса «Бавария» чорак финалда «Реал» тўсиғидан ўта олмади ва ҳар икки ўйинда ҳам енгилди.
Шунингдек, Анчелотти шогирдлари Бундеслиганинг сўнгги икки турида 4 очко йўқотганди. Мана энди мамлакат кубогининг финалидан ҳам четда қолди.
Финалда «Боруссия Дортмунд»га Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубини пенальтилар сериясида таслим қилган Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби рақиб бўлади.
Германия кубоги Ярим финал 26 апрель, чоршанба
Изоҳ (0)