Ўзбекистон Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида сайёр қабул ташкил этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Қабул давомида фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини яхши билиши, лекин зиммаларидаги мажбуриятларни баъзан унутиб қўйиши мени ўйлантирди, — деди Яшнобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ҳусниддин Шаропов. — Ходимларимиз уйма-уй юриб тушунтириш олиб боришига қарамай, ҳозир туман аҳолисининг мол-мулк ва ер солиғидан 1,1 миллиард сўм қарздорлиги мавжуд.
Қулай шароитда яшаш, равон йўлларда юриш ҳаммага ёқади. Бироқ қулайликлар маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилиши, маҳаллий бюджет эса солиқлар ҳисобидан тўлдирилишини унутмаслик керак».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)