Япония ўзини-ўзи мудофаа қилиш денгиз кучлари ҳамда АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Япон денгизида ракетага қарши мудофаа бўйича қўшма машғулотлар ташкил этди. Бу ҳақда Япония ўзини-ўзи мудофаа қилиш денгиз кучлари қўмондонлиги эълонига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ўқув машқларида Япониядан «Тёкай» номли эсминец, Американинг эса Fitzgerald эсминеци иштирок этмоқда. Ушбу иккала эсминец Aegis номли жанговар ахборот-бошқарув тизимлари билан жиҳозланган.
Таъкидлаш жоиз, Япония ва АҚШнинг ушбу ҳудуддаги қўшма машғулотлари Корея яриморолида вазият мушкуллашган, КХДР томондан доимий равишда ракеталар учирилаётган вақтда ташкил этилди.
Аввалроқ Корея ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Сариқ денгизда биргаликдаги манёврларни бошлагани хабар қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)