Россиянинг «Росселхознадзор» агентлиги Москва ва Тула бўлимлари ходимлари «Домодедово» аэропортида ҳужжатдаги янглишлик туфайли 35 Ява макакасини ушлаб қолди. Бу ҳақда «Uznews.uz» хабар бермоқда.
Макака маймунлари Ўзбекистондан олиб келинаётган эди.
Айтилишича, чегара ветеринарлик назорати чоғида ветеринарлик гувоҳномаси тегишли намуналарга мувофиқ эмаслиги аниқланди. Шунингдек, гувоҳномага муаллифлиги номаълум, имзоси ва муҳри йўқ ёзувлар киритилган.
Юкни қабул қилиб олувчига нисбатан тегишли ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида маълумот олинганидан сўнг юк расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)