Германия канцлери Ангела Меркель АҚШ президенти Дональд Трампга Вашингтон қандай шартлар асосида Германия билан савдо келишувини тузиши мумкинлигини 11-уринишдан сўнг тушунтиришга эришди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Америка етакчиси Европа Иттифоқи иқтисодий тузилиши амал қилишини «тушунмаслиги билан» ажралиб турганлиги таъкидланмоқда.
«Трамп Меркель хонимдан Германия билан савдо битими туза олиши мумкинлиги ҳақида ўн марта сўради. Меркель ҳар сафар у Германия билан битим туза олмаслиги, келишувни фақат Европа Иттифоқи билан тузиши мумкинлигини маълум қилди. Ўн биринчи рад этишдан сўнг Трамп, ва ниҳоят, уни тушунди», — дея ҳикоя қилади канцлерга яқин манба.
Меркель билан суҳбатдан сўнг АҚШ президенти Европа Иттифоқи билан битим тузишга қарор қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)