YouGov хизмати томонидан ташкил этилган сўров натижаларига кўра, Буюк Британияни Европа Иттифоқидан чиқишига қарши бўлганлар сони энг юқори кўрсаткичга етди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Айни дамда Британиянинг 44 фоиз аҳолиси Иттифоқдан чиқишга ўз қаршилигини билдирмоқда. Brexit’ни қўллаб-қувватлаганлар миқдори эса сезиларли даражада камайиб, ҳозирда улар ҳам аҳолининг 44 фоизига тенг бўлиб турибди. Қолган 12 фоиз респондент эса бу масалада иккиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Brexit масаласида ташкил этилган референдум вақтида аҳолининг 51,9 фоизи Европа Иттифоқидан чиқиш режаси тарафдорлари эканлигини, 48,1 фоиз эса қарши эканлигини айтган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)