4 май куни Тошкентда Алишер Навоий қаламига мансуб «Фарҳод ва Ширин» достонининг украин тилидаги таржимаси тақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Uznews.uz» хабар бермоқда.
Маросимда икки мамлакатнинг илмий ходимлари иштирок этади.
«Ўзбек адабиётининг ривожи ва ўзбек адабий тилининг шаклланишининг муҳим босқичи Навоийдан бошланади. Буюк шоир ва мутафаккирнинг тили ва юксак адабиёти жаҳон ижодий интеллигенсияси орасидла ўзбек халқи ҳақида тасаввур уйғотади» — таъкидлади Украина миллий фанлар академияси Украин тили институти директори Павел Гриценко.
1940 йилларда шоир Николай Бажан «Фарҳод ва Ширин»нинг учдан икки қисмини украин тилига ўгирган эди. Аммо унинг иши кўп йиллардан сўнг якунига етказилди.
Ишлаб чиқилган формат негизида китобни инглиз ва бошқа тилларда чоп этиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)