Яқин бир неча йил ичида Саудия Арабистони мактаб ва университетларда қоғозли китоблардан воз кечиб, тўлалигича электрон таълим тизимига ўтади. Қиролликнинг бу борадаги режалари ҳақида мамлакат маориф вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Электрон таълимга ўтиш босқичма-босқич ўтказилади. Биринчи йил давомида бу 150 мактабда амалга киритилади. Тажриба муваффақиятли якунланса, 2018 йили унга яна 1,5 минг таълим муассасаси қўшилади.
Бу мақсадга вазирлик 1.6 миллиард Саудия риёли (426 миллион доллар) ажратди.
Ислоҳот «Нуқтаи назар–2030» стратегияси доирасидаги «Миллий трансформация дастури–2020» доирасида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)