АҚШда америкалик дунёга машҳур саксафончи Кенни Жи (Kenny G) парвоз вақтида самолёт йўловчиларига мусиқа чалиб берди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
WKRN нашрининг хабар беришича, 60 ёшли мусиқачи Тампа шаҳрида Лос-Анжелесга йўл олаётган Delta Airlines авиакомпаниясига тегишли ҳаво кемасида мусиқа ижро этган. Самолёт бу вақт ердан бир неча минг метр баландликда бўлган.
Саксафончи ўз чиқишини Relay for Life номи остидаги саратонга қарши кураш лойиҳасига моддий ёрдам берган самолёт йўловчиларини ташаккур рамзи сифатида тақдим қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)