Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШнинг Арканзас штатида 24 апрель, душанба куни ўлим жазосига ҳукм қилинган икки маҳбус қатл этилди. Уларнинг иккисига ҳам заҳарли инъэксия юборилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

Маҳаллий ОАВга кўра, бу АҚШда охирги 17 йил мобайнида икки жиноятчи бир кунда қатл этилган илк ҳолат бўлди. Охирги бор 2000 йилда Техасда шундай йўл тутилганди.

Душанба куни биринчи бўлиб 1996 йилда аёлга нисбатан зўрлик ишлатгани ва ўлдирган, шунингдек, унинг 11 ёшли қизини ўлдиришга уринган 52 ёшли Жек Жонс қатл этилди. Унга Арканзас маъмурий маркази Литл-Рокдан 120 километр шимоли—шарқдаги қамоқхонада заҳар юборилди.

1997 йилда аёлни ўлдиргани ва яна икки кишини ўғирлаб, таҳқирлагани учун олий жазога ҳукм қилинган 45 ёшли Марсель Уильямсга нисбатан ҳукмнинг ижро этилиши бироз кечикди. Қамоқхонада ортиқча вазн тўплаган ва қатор касалликлар орттиргани сабабли унинг адвокатлари ҳукмни бекор қилишни сўраб, судга мурожаат қилганди.

Литл-Рок округ судьяси Кристин Бейкер аввалига Уильямснинг адвокатлари илтимосини қондирди ва ўлим жазосини амалга оширишни ман этди. Бироқ орадан бир соат ўтиб ўз қарорини бекор қилди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар