23 апрель куни Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокими ўринбосарларига хизмат фаолиятини амалга ошириш учун 40 та янги замонавий Nexia-3 автомобиллари топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Улуғбек Узоқов Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ҳудудий бошқарув органлари ходимларига берилаётган эътибор ҳақида гапириб, яратилаётган шароитлар уларни янада масъулият билан фаолият юритишларига ундашини таъкидлади.
Мазкур хизмат автомобиллари шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари учун ажратилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)