Буюк Британия бизнес ва транспорт ишлари вазирлиги ҳайдовчисиз технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни 2019 йилда Лондон йўловчи автомобилларида синовдан ўтказиш бўйича лойиҳани маъқуллади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Вазирлик бу эҳтиёжлар учун тегишли консорциумга 12,8 миллион фунт стерлинг ажратди. Консорциум таркибига сунъий интеллект тадқиқотлари билан шуғулланувчи FiveAI, Direct Line, Оксфорд университети, пойтахт транспорт тизимини бошқарувчи Transport for London корпорацияси ҳамда Transport Research Laboratory тадқиқот компанияси кирди.
Қўшимча маблағ хусусий манбалардан жалб этилади.
Режага мувофиқ, 2019 йилга келиб консорциум ҳайдовчисиз автомобиль бошқариш тизимини тақдим этади. Синовлар Лондон кўчаларида ҳамда ундан ташқарида ўтказилади.
Изоҳ (0)