Япония бош вазири Синдзо Абэ ва АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея масаласи бўйича яқин алоқада бўлишга келишиб олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Абэнинг сўзларига кўра, томонлар ҳудуддаги кескинлик ошиб бораётганлиги туфайли Пхеньяндан босиқликни талаб қилади.
Абэ Трамп билан телефон орқали суҳбатдан сўнг гап Шимолий Корея ҳақида бораётганда барча вариантларни кўриб чиқилаётганлигини кўрсатувчи АҚШ етакчисининг позициясини юқори баҳолаганлигини журналистларга маълум қилди.
23 апрель, якшанба куни Япония денгиз мудофаа кучлари АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари авиаташувчи зарба бериш гуруҳи билан Тинч океанида қўшма ўқув машғулотларини бошланиши ҳақида эълон қилганлиги маълум қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)