2017 йилнинг 25 апрель куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғлу расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Ташриф доирасида Мавлут Чавушоғлунинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви режалаштирилган.
Дастурда Туркия делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирликларида ҳам музокаралар ўтказиши белгиланган.
Изоҳ (0)