Мексикада ҳарбийлар билан тўқнашувда наркотик моддалар билан шуғулланувчи «Бўғоз» картели етакчиси Хулиан Лойс Салинас ўлдирилгач, Тамаулипас штати Рейнос шаҳрида оммавий йўлларни ёпиш ва ўт ёқиб юбориш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда штат хавфсизлик кучлари вакили Луис Родригес Суарес ахборотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Буқа Команданте» лақаби билан машҳур 22 апрель куни Лойс Рейносда ҳарбийлар томонидан отиб ўлдирилди. У Тамаулипасдаги энг кўп қидирилаётган жиноятчилар рўйхатида турар эди.
«Биз 32 та блокадани аниқладик, улардан 11 таси автомобилларни ёқиб юбориш орқали ташкиллаштирилган. Савдо марказларида тўққизта ўт ёқиш ҳолати кузатилган. Яна 18 та қаровсиз ҳудуд ёқиб юборилган», — деди хавфсизлик кучлари вакили.
Тамаулипас штати Ички ишлар вазирлиги Лойснинг ўлдирилиши натижасида юзага келган вазият ва унинг кучаяётгани туфайли фуқароларни Рейносга бормасликка чақирди.
Изоҳ (0)