22 апрель куни Франция Полинезиясида дайвинг билан шуғулланаётган икки нафар Россия фуқароси сувга шўнғиш жараёнида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, россиялик Франция Полинезияси университетида математикадан дарс берган Алексей Зикин ва унинг аёли Татьяна Макарова Туамоту оролларидан 60 метр чуқурликда жойлашган улкан сув ости ғорини текшириш жараёнида ҳалок бўлган. Россияликлар билан бирга яна бир аквалангчи — франциялик йўриқчи ҳам ҳалок бўлган.
Қутқарув хизмати ахборотига кўра, ҳозирга қадар уч кишининг жасадини сув сатҳига олиб чиқишнинг иложи бўлмаган. Улар сув ости ғорида бўлиб турибди.
Ўз навбатида, Россиянинг Франциядаги элчихонаси дипломатик миссия ҳали россияликлар ҳалокати ҳақида маълумотга эга эмаслигини, ОАВда тарқатилган янгилик текширилаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)