Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, яқин вақт ичида ҳаётий муҳим дори воситаларини ноодатий усул — бурун орқали тортиш йўли билан тўғри мияга етказиш мумкин бўлади. Бу ҳақда «Наука» нашри хабар бермоқда.
Дори воситаларини бу усул билан етказиш имконияти яқинда ишлаб чиқилган назал спрей туфайли вужудга келди. Спрей Сент-Луисдаги Вашингтон университети тадқиқотчилар жамоаси томонидан ишлаб чиқилди. Пуркалувчи аэрозоль олтин нанозарралардан ташкил топган бўлиб, улар шунчалик кичкинаки, гемато-энцефалия тўсиғидан ҳам ўтишга қодир.
Гап қон томир тизими ва марказий асаб тизими ўртасидаги жисмоний тўсиқ ҳақида бормоқда. Ҳимоя тўсиғи инсон миясини зарар етказувчи токсинлардан хавфсиз муҳитда сақлайди, бироқ дори воситалари йўлини тўсиб, уларнинг самарадорлигини камайтиради. Дори воситаларини етказишнинг мазкур усули ушбу тўсиқдан ўта олади.
Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, ўтказилган тажрибаларга кўра, назал спрей дори воситаларини мияга 30—60 дақиқада етказишга ёрдам беришини тахмин қилиш мумкин. Кейинги босқичда олтин нанозарралари турли дори воситаларини таший олиши учун технологияларни мослаштириш керак бўлади.
Изоҳ (0)