Париж прокуратураси Елисей далалари яқинида полициячиларга ҳужум уюштирган шахснинг исмини келтирди. Жиноятчининг исми Карим Шарфидир, деб хабар беради «Газета.ru».
Париж прокурори Франсуа Моленснинг билдиришича, Шарфи тўрт марта жиноий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, жиноятчининг танаси ёнидан хат топилган бўлиб, унда ИШИД гуруҳи ёқлаб чиқилган.
Прокурорнинг қўшимча қилиб ўтишича, Шарфи илгари ҳам полициячиларни ўлдириш ниятини ошкор айтган, аммо ҳуқуқ-тартибот органлари унинг радикал ташкилотлар билан алоқаси борлигини аниқлай олмаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)